Автокредит москва киа рио. Ozbekistonda avtomoshinalar narxi oshdi

Спасибо! Поделитесь с друзьями!

Вам не понравилось видео. Спасибо за то что поделились своим мнением!

Добавлено от Леопольдъ
203 Просмотры
Рассчитать Кредит На Покупку Автомобиля В Беларуси - #uzAvto #avtomoshinalar #moshin
Бугун, 11 март куни UzAuto Motors компанияси автомобилларнинг янги нархлари бўйича расмий хабарнома берди. Хабарнома компаниянинг расмий сайтида эълон қилинди.

Хабарномада таъкидланишича, UzAuto Motors компанияси нархларни қайта кўриб чиқиш қарори нархлар конъюнктураси, шунингдек, ички ва ташқи бозордаги умумий макроиқтисодий вазиятнинг ўзгариши билан боғлиқ эканлигини маълум қилади. 2020 йилнинг 4 мартига қадар шартнома имзолаган харидорлар учун шартномадаги барча шартлар сақлаб қолинади.

2017 йилнинг сентябрь ойида сўнги марта автомобиль нархлари ўзгарганидан буён долларнинг сўмга нисбатан айрибошлаш курси ўсди, хом ашё нархлари, коммунал хизматлар тарифлари, транспорт хизматлари нархлари ошди.

Бундан ташқари, аввал солиқ имтиёзларига эга бўлган UzAuto Motors компанияси 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ солиқларни умумий асосларда, жумладан ҚҚС бўйича тўлашни бошлади. 2019 йилда компания 2,5 трлн. сўм солиқ тўлаган бўлса, жорий йил учун эса ушбу кўрсаткич 4,2 трлн. сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.

Яқин келажакда компаниянинг ўзи учун белгилаган устувор йўналишлардан бири бу сўнги вақтда амалиётда кенг қўлланилаётган истеъмолчилар учун ажратиладиган автокредит ва муддатли тўлов тизимларини янада ривожлантиришдир. Ушбу йўналиш банклар билан яқин ҳамкорликни кўзда тутади. UzAuto Motors автомобиль кредитларини ривожлантиришга тайёр бўлган банклар билан ҳамкорлик учун доим очиқ.

Айтиш жоизки 2019 йил давомида кредит дастурлари, муддатли тўлов ва бошқа махсус таклифлар натижасида истеъмолчиларга 52 мингдан ортиқ машина сотилди.

Ўзбекистон автомобиль бозорини глобал ислоҳ қилиш доирасида, соғлом рақобатбардош экотизимни яратиш мақсадида «Ўзавтосаноат» яқин келажакда масъул давлат органлари томонидан кўриб чиқиладиган Ўзбекистон бозорига олиб кириладиган хорижий автомобилларга божхона тўловларини камайтириш ташаббуси билан чиқди. Ички бозорда рақобатнинг кучайиши UzAuto Motors компаниясининг бошқарув тизимини янада такомиллаштиришга, компаниянинг рақобатбардошлигини, шунингдек ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сифати ва ҳаммабоплигини оширишга имкон беради.
Категория
Автокредиты
Теги
автокредит москва киа рио, автокредит в каком банке брать, самый выгодный автокредит в спб, первый автомобиль программа без кредита, автокредит в банке ренессанс кредит

Написать комментарий

Комментарии

Комментариев нет.