Как Взять В Ипотеку Дом - Президент қарори: Уй-жой учун берилаётган ипотека 15 йилдан 20 йилгача узайтирилади!

Спасибо! Поделитесь с друзьями!

Вам не понравилось видео. Спасибо за то что поделились своим мнением!

Добавлено от malmaddeldpop
146 Просмотры
Ипотека как рассчитать ежемесячный платеж калькулятор. "Ахборот 24" кўрсатуви
"Ўзбекистон 24" телеканали
Президентнинг “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2020 йил 1 майдан бошлаб 2022 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларга хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан, халқ тилида «коробка» ҳолда) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ҳам ипотека кредитларини ажратишга рухсат берилади.
«Коробка» ҳолда қурилган квартиралар учун максимал кредит миқдорлари белгиланди
Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қурилиши тугалланган, шунингдек, тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари:
қишлоқ жойларида – 2 хонали квартиралар учун 174 млн сўмдан 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 224 млн сўмдан 320 млн сўмгача;
шаҳарларда – 2 хонали квартиралар учун 180 млн сўмдан 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 232 млн сўмдан 320 млн сўмгача;
Тошкент шаҳрида – 2 хонали квартиралар учун 198 млн сўмдан 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 255 млн сўмдан 352 млн сўмгача оширилади.
Ипотека кредитлари муддати 15 йилдан 20 йилгача узайтирилди
Янги тартиб доирасида аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари (шу жумладан, бугунги кунга қадар ажратилган ипотека кредитлари) муддати 15 йилдан 20 йилгача узайтирилади.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Категория
Ипотека
Теги
как взять в ипотеку дом, военная ипотека в химках новостройки

Написать комментарий

Комментарии

Комментариев нет.